ALOQA UCHUN

ТАРМОҚЛАР БИР МАРОМДА ИШЛАШИ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН

ТАРМОҚЛАР БИР МАРОМДА ИШЛАШИ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан вилоятнинг барча ҳудудларида электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти.

Хусусан, Фарғона туман электр таъминоти корхонаси томонидан Наврўз ва Арча МФЙларда амалга оширилаётган ишлар маҳаллий аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконини яратмоқда. Жамият ходимлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда фаолият юритишаётгани пандемияга қарши курашишда ўз самарасини бермоқда.

Шу билан бирга нимстанциялар хизмати томонидан истеъмолчиларни мунтазам электр энергияси билан таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида босқичма-босқич ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Барча нимстанциялар карантин даврида тўлиқ назоратга олинган бўлиб, бу ердаги электр қурилмалар узоқ вақт хизмат қилиши, бир меъёрда ишлаши учун улар тўлиқ кўрикдан мунтазам ўтказиб турилади. Аниқланган камчилик ва носозликлар тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 22.04.2020
  • 1313
Sayt xaritasi