ALOQA UCHUN

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида “Тошкент ҲЭТК” АЖнинг барча туман,  шаҳар электр таъминоти корхоналарида ишлар бир маромда, тизимли, барча тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.

Истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлашни ўзининг асосий бурчи ҳисоблаган жамият ходимларининг Давлат дастурлари, ҳукумат фармон ва қарорлари ижросини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ.

Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар мисолида кўрадиган бўлсак, “Туябўғиз”  нимстанциясида ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда тартибга келтириш, 167-сонли ТПларда куйган трансформаторларни янгисига алмаштириш ишлари якунига етказилаётгани, бунинг учун барча зарур жиҳозлар ўз вақтида “Тошкент ҲЭТК” АЖ моддий-техник базасидан етказилиши таъминланаётгани англашилади.

Бундан ташқари, Бўстонлиқ ва Бўка туманлари электр таъминоти корхоналари томонидан устунларни номерлаш, фазировка қилиш, шунтни бартараф этиш, ячейкаларни кўрикдан ўтказиш, рубилникни алмаштириш каби ишлар хавфсизлик техникасига амал қилган ҳолда олиб борилиши йўлга қўйилгани иш сифатини янада оширмоқда.  

  “Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 21.04.2020
  • 1350
Sayt xaritasi