ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жорий йил биринчи чораги якунига асосан аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси  билан таъминлаш бўйича белгиланган дастурлар ижроси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Президентимизнинг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят бўйича  81,0 км узунликда электр узатиш тармоқлари, 51 дона трансформатор пункти қурилиб, аҳоли эҳтиёжига  муносиб хизмат қилиши учун фойдаланишга топширилди.

Биргина Ғиждувон тумани мисолида қарайдиган бўлсак, туманнинг “Шарқ” МФЙ Юсуф Хамадоний, “Оқработ” МФЙ “Ўрикзор”, “Соктари” МФЙ “Миробод”, “Заргарон” МФЙ  “Заргарон”, “Зарангари” МФЙ “Муғанак” ҳамда “Улфатбиби” МФЙ “Юқори Мирзаён” қишлоқларида ўрнатилган 6 дона қўшимча трансформатор пункти орқали  615 та хонадонда истиқомат қилувчи истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати яхшиланишига эришилди.  

Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бу борадаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

 “Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 21.04.2020
  • 1872
Sayt xaritasi