ALOQA UCHUN

ҒАЛАБА БОҒИ ҚУРИЛИШИДА ПОЙТАХТ ЭНЕРГЕТИКЛАРИНИНГ ҲИССАСИ

ҒАЛАБА БОҒИ ҚУРИЛИШИДА ПОЙТАХТ ЭНЕРГЕТИКЛАРИНИНГ ҲИССАСИ

Маълумки, 75 йил аввал фашизм устидан ғалаба қозонилган. Инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли урушда қаҳрамонлик, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган қанчадан-қанча ҳамюртларимиз оиласи бағрига қайтмади, қайтганларининг кўпчилиги ярадор ва ногирон эди. Бироқ, шунга қармай, халқимизнинг қадди букилмади, дориломон кунларга етиб келгунча бардош қилди.

Бугун мамлакатимиз аҳолиси тинч ва тотув ҳаёт кечирмоқда. Барча саъй-ҳаракатлар Ватанимиз равнақи, фарзандларимиз келажагига қаратилган. Тинчлик учун азиз  жонидан кечган, бугунги мусаффо осмонимиз учун мардонавор курашган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш, қолаверса меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар юртимизда инсон хотираси азиз ва муқаддас, қадри улуғ эканидан далолатдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 23 октябрдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Ғалаба боғини унинг таркибига кирадиган барча иншоот ва бинолар билан биргаликда тўла қуриб битказиш ҳамда мажмуага туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чораларини кўриш вазифаси белгиланган. Ушбу топшириқ асосида «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Электрқишлоққурилиш» МЧЖга қарашли МК-5 пудратчи ташкилотнинг бригадаси билан ҳамкорликда Ғалаба боғи ҳудудидан ўтувчи 110 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларини кабель тармоқларига алмаштириш бўйича лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, Олмазор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан мазкур ҳудудга 2 та 630/10 кВ кучланишли  трансформатор подстанцияси ўрнатилиб, 10 кВли юқори кучланишли кабеллар  ётқизилди. Айни пайтда яна 3 км  кабель тармоқлари ҳамда 2 та 630/10 кВ кучланишли  трансформатор подстанцияси ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб  борилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар Жамиятнинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 17.04.2020
  • 1366
Sayt xaritasi