ALOQA UCHUN

ТЕХНИКАЛАР ХИЗМАТГА ШАЙ

ТЕХНИКАЛАР ХИЗМАТГА ШАЙ

Аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиб беришда моддий-техника базасининг мустаҳкамлиги муҳим омиллардан биридир. Шу сабабдан “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан йил давомида техник жиҳозлар созлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу ерда профилактика ва таъмирлаш ишлари ўз вақтида бажарилиб, барча турдаги техника шай ҳолатга келтирилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида режа асосидаги ишларни бажариш, аҳоли хонадонларига янги тармоқларни ўтказишда электр симёғочларни ўрнатиш учун зарур бўлган ер қазувчи экскаваторлардан яна бири жамиятда мавжуд эҳтиёт қисмларидан фойдаланилган ҳолда қайта таъмирланди. Бу эса, ўз навбатида, иш самарадорлигининг янада ортишга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда жамият таркибидаги техникалар яна бир бор кўрикдан ўтказилиб, иш жараёнларига тайёрланмоқда.

“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 16.04.2020
  • 1522
Sayt xaritasi