ALOQA UCHUN

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: ИШЛАР, БИР ЗУМ БЎЛСАДА, ТЎХТАБ ТУРГАНИ ЙЎҚ

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: ИШЛАР, БИР ЗУМ БЎЛСАДА, ТЎХТАБ ТУРГАНИ ЙЎҚ

Ўзбекистон ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан “Тошкент ҲЭТК” АЖнинг туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. 

Жамият ходимлари аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида иш фаолиятларини ҳар доимгидан ҳам юқори даражада, белгиланган ички тартиб ва гигиеник қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда олиб боришмоқда. 

Маълумки, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида карантин ҳудудлари барпо этилиб, “Тошкент ҲЭТК” АЖ томонидан бу ердаги биноларнинг электр энергияси узлуксизлиги тўлиқ таъминланмоқда. Хусусан, “Нурли Замин” МФЙ ҳудудида қурилаётган 20 800 ўринга мўлжалланган шифохонани сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/35/10 кВли “Паррандачилик” подстанциясининг Т-2 трансформаторидаги қуввати 10 000 кВА бўлган куч трансформатори 25 000 кВА куч трансформаторига алмаштирилди.      

Айни пайтда кейинги босқичдаги ишларни жадал давом эттириш, яъни ҳаво тармоқларини қуриш учун 10 кВли “Кўрсой-1,2” ҳаво тармоғига – 55 дона, 0,4 кВли ҳаво тармоғига 20 дона темир-бетон таянч ўрнатиш каби вазифалар бажарилаётир. Бундан ташқари, 1 400 метр узунликдаги 3х50 русумли СИП, 1 900 метр узунликда АС-35 русумли ҳаво тармоғи, 1 445 метр узунликдаги 10 кВли  кабель тармоғи, 10 кВли 75 дона траверс ва 225 дона изолятор ўрнатилиб, 5 дона 2ГКТП-400/10 кВ кучланишли трансформатор пункти шай ҳолатга келтирилмоқда.

Захира электр тармоғи учун эса подстанциядаги Т-2 шиналар секциясининг мавжуд 10 кВли ячейкаси таъмирланиб, 1 км узунликдаги ҳаво тармоғи қурилди. Шу билан бирга, 30 дона темир-бетон таянч, 10 кВли 22 дона траверс ва 132 дона изолятор ўрнатилди.

Ишлар, бир зумга бўлсада, тўхтаб тургани йўқ. Карантин зоналарига жойлаштирилган аҳолида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар вужудга келмаслиги учун “Тошкент ҲЭТК” АЖ мутасаддилари томонидан барча чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун керакли моддий-техника базаси ҳам тўлиқ шакллантирилган.                                                                                                                                      

“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 16.04.2020
  • 1315
Sayt xaritasi