ALOQA UCHUN

“КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ЎЗ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШИБ...”

“КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ЎЗ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШИБ...”

Мамлакатимизда карантин даврига қарамай меҳнат қилаётган соҳа ходимлари қаторида Ватан ҳимоячиларимиз, ҳарбийларимиз ҳам пандемия тарқалишининг олдини олиш, эпидемиологик вазият барқарорлаши борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бесамар кетмаслиги учун хизмат қилишни ўзларининг шарафли бурчлари ҳисоблайдилар.

Шу ўринда “Наманган ҲЭТК” АЖ жамоаси ҳам Наманган шаҳрига кириш қисмида ташкил этилган назорат постларини электр энергияси билан таъминлаш ва ёритиш борасида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганини таъкидлаш жоиз.

Жумладан, жамият ишчи-ходимлари томонидан Наманган шаҳрига Чортоқ туманидан кириш қисмида ташкил этилган назорат постини ёритиш ҳамда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида темир-бетон таянч устуни ўрнатиш ишлари бажарилди.

“Наманган ҲЭТК” матбуот хизмати.

  • 15.04.2020
  • 1374
Sayt xaritasi