ALOQA UCHUN

ҚАРОР ИЖРОСИ – АМАЛДА

ҚАРОР ИЖРОСИ – АМАЛДА

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017–2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги 2661-сонли қарорига мувофиқ, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, коронавирус пандемияси даврида истеъмолчиларни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда юқоридаги қарор ижроси юзасидан мўлжалланган яна бир йирик лойиҳа давом эттирилиб, якунига етказилмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад, Фарғона шаҳри марказидаги 10 мингдан ортиқ маиший ва юридик истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабларини тўлиқ қондириш, электр таъминоти ишончлилигини янада орттиришга қаратилган. Айни пайтда умумий узунлиги 10,2 км бўлган 6 кВли электр узатиш кабель тармоғи тортилиб, монтаж ишлари якунланмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 14.04.2020
  • 1444
Sayt xaritasi