ALOQA UCHUN

БАРЧА ИШЛАР ЯКУНИДА НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

БАРЧА ИШЛАР ЯКУНИДА НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

   Бугунги кунда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб берилиши бўйича соҳада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Лекин, ушбу амалга оширилаётган ишлар сифатли бажарилиши назорат қилинади-ми?
   Сўнги йилларда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ шаҳар, туман электр таъминоти корхоналарида меҳнат қилиб келаётган энергетикларимиз томонидан жадаллик билан қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
   “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори, йиллик жорий ва мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бунга мисол бўла олади.

   Ҳар бир ишлар тасдиқланган режаларга асосан, ёки лойиҳа асосида босқичма-босқич амалга оширилади. Якунида эса, бажарилган барча ишлар «Ўзэнергоинспекция» Фарғона ҳудудий бўлими кўригидан бирма-бир кўздан кечириб чиқилади ва камчилик аниқланса, бартараф этиш чоралари кўрилади. Шундан сўнг, тармоқ ёки мазкур қурилмалар фойдаланишга топширилади.
   Бу барчаси истеъмолчиларни сифатли, ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
   Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан биргина мукаммал таъмирлаш ишлари давомида 334,0 км электр узатиш тармоқлари, 129 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилиб, «Ўзэнергоинспекция» Фарғона ҳудудий бўлими томонидан кўрикдан ўтказилди.
   Бу каби ишлар корхона томонидан йил якунига қадар 2000 кмдан ортиқ электр узатиш тармоқлари, ҳамда 700 дан ортиқ турли қувватдаги трансформатор пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилиб, «Ўзэнергоинспекция» кўрикдан ўтказилиши белгиланган.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати

  • 07.04.2020
  • 1214
Sayt xaritasi