ALOQA UCHUN

“ХОРАЗМ ҲЭТК” АЖДА МАСОФАДАН ИШЛАШ ТАРТИБИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

“ХОРАЗМ ҲЭТК” АЖДА МАСОФАДАН ИШЛАШ ТАРТИБИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимизда бугундан эътиборан «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилди. Бундай вазиятда аҳолининг уйда қолиши мақсадга мувофиқ бўлиб, қатор ишлаб чиқарувчи, ижтимоий соҳа вакиллари ўз фаолиятларини имкон қадар масаофадан олиб боришмоқда.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ишчи-ходимлари ҳам шундай синовли кунларда истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб беришда масъулиятни янада оширган ҳолда фаолият олиб боримоқда. Бунинг учун барча имкониятлар сафарбар қилинаётир. Шу билан бир қаторда, ходимларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда меҳнат фаолиятини масофадан олиб бориш учун қулайликлар яратиш чоралари кўрилган бўлиб, жамоанинг бир қисми иш тартибини уй шароитида ташкил қилмоқда.

“Хоразм ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 06.04.2020
  • 1516
Sayt xaritasi