ALOQA UCHUN

“АҚЛЛИ” ҲИСОБЛАГИЧЛАР ҲАҚИҚАТАН КЎП ҲИСОБЛАЙДИМИ?..

“АҚЛЛИ” ҲИСОБЛАГИЧЛАР ҲАҚИҚАТАН КЎП ҲИСОБЛАЙДИМИ?..

Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмолчиларига ўрнатилаётган замонавий “ақлли” ҳисоблагичлар гўёки кўп ҳисоблаётганлигини исботлашга уринган видео тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг малакали мутахассислари томонидан бу тасвирлар ўрганилиб чиқилиб, худди шундай схема асосида янги ҳисоблагичларнинг электр энергиясини тўғри ва аниқ ҳисоблашини исботлайдиган махсус лавҳа тайёрланди. Бу борада Ўзбекистон Миллий метрология институти Давлат корхонаси ва ҳисоблагич ишлаб чиқарувчи завод мутахассисларининг хулосалари ҳам тақдим қилинган.

 

 

Ҳурматли истеъмолчилар, қуйидаги жиҳатларга алоҳида аҳамият беришингизни сўраймиз:

       • давлат метрология ташкилоти сертификатига эга ушбу ҳисоблагичлар кўп ҳисобламайди, балки оқиб ўтган энергияни юқори аниқликда ҳисоблайди;

     • фақатгина кўп қаватли уйларда қўни-қўшнингиз ёки йўлак чироқларига (ширкатнинг умумий эҳтиёжлари) тегишли “ноль” ёки “фаза” симлари сизнинг тармоғингизга уланган ҳолатида, қўшнингиз ёки йўлак чироғи истеъмолини сизнинг ҳисоблагичингиз ҳисоблайди;

    • ҳисоблагичларда “ОГОҲЛАНТИРИШ” чироғи ёниши ҳисоблагич кўп ҳисоблаяпти, дегани эмас!

Шулардан келиб чиқиб, манзилингиз бўйича уй-жой коммунал хизмати кўрсатувчи  ширкатларга мурожаат қилиб, электр шитларидаги симлар ва ҳимоя тизимларининг техник ҳолатларини Электр қурилмалари тузилиш қоидаларига мувофиқ (ПУЭ) бўлишини талаб қилишингизни тавсия қиламиз. Шу ўринда “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-боб 28-моддасида кўп қаватли уй жойлардаги ички электр шитлар ва тармоқлар  ширкатлар мулки бўлганлиги сабабли, уларнинг техник ҳолатига ширкатлар жавобгар, деб кўрсатилганини эслатиб ўтмоқчимиз.

Яна бир жиҳат! Ушбу монтаж симларини тузатиш учун ҳисоблагич тамғасини узиш талаб қилинмайди.

Ходимларимиз истеъмолчиларга юқоридаги қайд этилган ҳолатлар бўйича кўмаклашишга доим тайёр эканлигини билдириб қоламиз!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 03.04.2020
  • 2231
Sayt xaritasi