ALOQA UCHUN

УЗЛУКСИЗ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА. УЙДА ҚОЛИНГ!

УЗЛУКСИЗ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА. УЙДА ҚОЛИНГ!

Юртимизда коронавирус инфекциясини кишилар ўртасида тарқалиб кетишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш даврида “Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарида аварияни бартараф этиш гуруҳлари тузилиб, тўлиқ автотранспорт воситалари ҳамда тегишли эҳтиёт қисмлари билан таъминланди.

Шу билан бирга, барча электр таъминоти корхоналарида 1154 қисқа рақами орқали мурожаатларни қабул қилиш ишлари назоратга олинган.

Юзага келган аварияли узилишларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу ишларнинг барчаси истеъмолчиларга карантин даврида узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилгандир.

Ҳурматли истеъмолчилар! Бугун ҳукумат томонидан пандемия инфекцияси тарқалиб кетмасилигининг олдини олиш бўйича қатор талаб ва тавсиялар бериб келинмоқда. Уларнинг барчасига бирдек амал қилайлик! Ўз оилангиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг! 

ИЛТИМОС! УЙДА ҚОЛИНГ!

"Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 01.04.2020
  • 1636
Sayt xaritasi