ALOQA UCHUN

КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ КАРАНТИН ДАВРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ҚАНДАЙ ИҚТИСОД ҚИЛИШ МУМКИН?

КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ КАРАНТИН ДАВРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ҚАНДАЙ ИҚТИСОД ҚИЛИШ МУМКИН?

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли ҳозирда кўпчилик карантин ёки ўз-ўзини изоляция қилиши туфайли масофавий ишлаш тизимига ўтди. Бу жуда муҳим! Сабаби айнан шундай чоралар коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
Бироқ, барча оила аъзоларининг уйда узоқ вақт қолиши электр энергияси истеъмолининг кўпайиши, пировардида эса тўловларнинг ошишига олиб келади. Карантин даврида масофавий иш ёки ўзини ўзи изоляция қилиш давомида электр энергияси учун тўловларни меъёрдан ошиб кетмаслиги учун қандай чоралар кўриш зарур? 
Авваламбор, кераксиз чироқларни ўчириб юришга одатланинг!
Aлбатта, энергия тежашга олдиндан тайёргарлик кўриш яхшироқ. Барча лампаларни энергия тежайдиган лампалар билан алмаштиринг ва юқори даражадаги энергия тежаш мосламаларини ишлатинг. Тайёргарлик кўриш учун вақт топа олмаганлар учун энг оддий ва самарали усул бу – хонадан чиқаётганда чироқларни ўчириш. Бу энг самарли усул бўлиб, юқорида таъкидланганидек, маблағингизни тежашга эришасиз.
Кўпгина хонадонларда даҳлизда доимий равишда, ҳатто кечалари ҳам чироқ ёниқ туриши одат тусига кирган; яна кимдир ошхонада ёки ҳаммомдаги чироқларни ўчирмайди. Aгар сиз эҳтиёж бўлмаган барча хоналарда чироқларни ўчиришни одат қилсангиз, электр энергияси учун тўловларни анчайин камайтирган бўласиз. Кечки ёритгич сифатида эса махсус LED ёритгичлар ёрдамида тунги чироқлардан фойдаланишингиз тавсия этилади. Улар электр энергиясини кам сарфлайди.
Электр жиҳозларидан оқилона  фойдаланинг!
Доимий равишда электр  тармоғига уланган барча электр жиҳозлари электр энергиясини сарфлайди. Ҳа, ҳатто ўчирилган, бироқ  тармоқдан ажратилмаган телевизор ва компьютер ҳам электр сарф қилади! Худди шу ҳолат тармоққа уланган қувватлагичларга ҳам тааллуқлидир. Уйни айланиб чиқинг ва беҳуда ёниб турган микротўлқинли печь ёки мусиқа маркази электрон соатининг чиндан ҳам ёниб туриши керакми, деб ўйлаб кўринг.
Aйтганча, ошхонада маиший техникани тартибга солиш ҳам муҳимдир. Мисол учун, агар сиз музлатгични иссиқлик манбаи - уй иситгич батареялари ёки газ плитаси яқинига жойлаштирган бўлсангиз, у ҳолда музлатгич исталган ҳароратни сақлаб туриш учун кўпроқ электр энергиясини сарф қилишини ёдда тутинг.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча ватандошларимизга мустаҳкам соғлиқ тилаган ҳолда, электр энергиясидан оқилона фойдаланишга ҳамда тежамкорликка чорлайди. Шу орқали юртдошларимизга узлуксиз электр энергияси етказиб берилишидаги муаммоларни биргаликда  бартараф этган бўлардик!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 30.03.2020
  • 1690
Sayt xaritasi