Call-center: 1154

“БУХОРО ҲЭТК” АЖ: “УСТОЗ-ШОГИРД” АНЪАНАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

“БУХОРО ҲЭТК” АЖ: “УСТОЗ-ШОГИРД” АНЪАНАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Маълумки, “устоз-шогирд” анъанаси – ёшларда касбий маҳоратни тарбиялаш, маънавий-маърифий салоҳиятини ошириш, изланиш, ўз устида меҳнат қилиш, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама етук ва малакали кадрларни шакллантиришда ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга. Юрт равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган, ақл-идрокли, фаҳм-фаросатли ва қобилиятли шогирдлар тайёрлашда соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган устозларнинг ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда “Бухоро ҲЭТК” АЖда ҳам ёш кадрларни соҳа тараққиётига тўғри йўналтириш мақсадида “устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳар бир ёш кадрга ўз касбининг фидойилари сифатида фаолият юритиб келаётган малакали ходимлар бириктирилган бўлиб, касб сир-асрорларини ўргатиб келмоқдалар.

Йиллар ўтиб ниҳол униб-ўсиб дарахт бўлиб шакллангач, ўз мевасини бергани каби, “Бухоро ҲЭТК” АЖда йўлга қўйилган “устоз-шогирд” анъанаси ҳам яқин йиллар ичида ўз сўзини айтмоғи шубҳасиздир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 12.02.2020
  • 119
Diqqat! Veb-sayt test holatida ishlamoqda.