ALOQA UCHUN

НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК МУАММОСИГА БАРҲАМ БЕРИЛАДИ

НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК МУАММОСИГА БАРҲАМ БЕРИЛАДИ

“Самарқанд ҲЭТК” томонидан Жомбой туманида жойларда электр таъминотини яхшилаш, тўлов тизимини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага замонавий технологиялар жорий этилиши муносабати билан аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мавзуида йиғилиш ўтказилди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари иштирок этган тадбирда тизимдаги муаммолар туман мисолида таҳлил қилинди.

Тадбирда МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳодир Юсупов сўзга чиқиб, тармоққа ноқонуний уланишларни бартараф этишда сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди. Бу борада туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ш. Хотамов тушунтириш берди.

Шунингдек, йиғилиш давомида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишларининг бориши, унинг аҳамияти ва афзаллик томонлари ҳақида жамиятнинг АСКУЭ дирекцияси бошлиғи Аминжон Шарипов тўхталди.

 – Тизим жорий этилиши билан қайта назорат, солиштириш, текшириш, деган гапларга ўрин қолмайди, – дейди А. Шарипов. – Истеъмол ҳажми тўғридан-тўғри марказий дастурда акс этади. Натижада нореал қарздорлик муаммосига ҳам барҳам берилади. Энергия сарфида табиий йўқотишларнинг максимал даражада бартараф этилишига эришамиз. Фақат бир масалада маҳалла фаоллари кўмагига эҳтиёж сезяпмиз, яъни истеъмолчиларга ушбу тизимнинг афзаллик томонларини кенгроқ тушунтириш.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими Ҳ. Тўйчиев энергия таъминотини яхшилаш, тўлов интизимини мустаҳкамлашда бир ёқадан бош чиқариб ишлаш вақти келганини таъкидлаб, бу борада тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

“Самарқанд ҲЭТК” матбуот хизмати.

  • 04.02.2020
  • 1872
Sayt xaritasi