ALOQA UCHUN

ЯНГИҚЎРҒОНДА АҚЛЛИ ХИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

ЯНГИҚЎРҒОНДА АҚЛЛИ ХИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Аввал хабар қилганимиздек, “Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими “АСКУЭ”ни вилоят миқёсида жорий этиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Янгиқўрғон туманида ҳам бу борада ишлар қизғин суръатларда олиб борилмоқда. Қайд этиш жоизки, ҳудудда жами 42 260 дона “ақлли ҳисоблагич” ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 9 000 дона ҳисоблагич аҳолига бепул алмаштириб берилди.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли ўртасида ҳисоблагичлар алмаштириш жараёнида унинг афзаллик томонлари ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиб, хусусан, ҳисоблагичнинг ишлаш тартиби, фойдаланилган истеъмол ҳолатини аниқлаш бўйича фуқаролар керакли маълумотларга эга бўлишмоқда.

“Наманган ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

  • 31.01.2020
  • 1458
Sayt xaritasi