ALOQA UCHUN

Фарғона, Наманган ва Хоразм вилоятлари электр энергияси истеъмолчилари диққатига!

Фарғона, Наманган ва Хоразм вилоятлари электр энергияси истеъмолчилари диққатига!

Эртага, 6 декабрь куни Фарғона ва наманган вилоятларининг турли ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кутилмоқда.

Фарғона вилояти

“Фарғона ҳудуий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 110/6 “Қиргули” подстанциясидан чиқувчи “Шар-шара” 6 кВ.ли ҳаво узатмасида реле ҳимоясини текшириш ишлари олиб борилиши сабабли,   ушбу ҳаво узатмасидан таъминланувчи Фарғона шаҳридаги Қўрғонтаги, Ипак йўли, Чуқур, Ғиштхона, Гулшан, Тегирмон, Чаман кўчаларида ҳамда Имом Бухорий кўчасининг айрим истеъмолчиларига вақтинча электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилади.

Шунингдек, Фарғона шаҳар Қиргули мавзесидаги “ТП-345” 6 кВ.ли ҳаво узатмасида ҳам реле ҳимояси бўйича текшириш олиб борилиши туфайли Киргули мавзесининг  Юлдуз МФЙ, Янги аср кўчасида жойлашган 80-уйдан 100-уйга қадар бўлган кўп қаватли уйларда вақтинча электр энергияси етказиб берилиши хавфсизлик учун тармоқдан узиб қўйилади.

Бундан ташқари, юқори кучланишли “Л-КП” 35 кВ.ли ҳаво узатмасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Қувасой шаҳрининг “Бўстон”, “Сўфон”, “Янгиобод”, “Қалъача”, “Арсиф” ҳамда Қўчқорчи МФЙларида соат 9.00дан 17.00 га қадар электр энергия берилиши вақтинча тўхтатилади.

         Наманган вилояти

 “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Наманган шаҳридаги 110/35/6 кВли “Олмазор” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар  Наманган шаҳрининг “Янгитонг”, “Давлатобод” ва “Порлоқ” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

- Поп туманидаги 110/35/10 кВли “Чодаксой” ва 35/6 кВли “Марғузор” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Поп туманининг “Майдон”, “Мафтункор”, “Боён”, “Боғишамол”, “Истиқлол”, “Ўрта Марғузор” ва “Янгиер” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

- Чуст туманидаги 35/10 кВли “Ахча” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чуст туманининг “Зовудқанд”, “Бирлик” ва “Кўча” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

- Косонсой туманидаги 35 кВли “Сигма” электр узатиш ҳаво тармоғида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “Чак”, “Булоқбоши”, “Боғ”, “Сойбўйи”, “Гузар”, “Равот” ва “Хонқўрғон” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

- 110/35/10 кВли “Вокзал” нимстанциясида куч трансформатори ва мойли ўчиргичларида ўта юкланиш да ишлаётганлиги сабабли Наманган шахрининг “Даштбоғ”, “Зарафшон”, “Сардоба”, “Байналмилал”, ”Заркент”, “Диёр”, “Исоқчўян”, “Шодлик” ва “Обихаёт” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

 

Хоразм вилояти

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Урганч шаҳрининг 24, 3 маҳалларида  жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан мазкур ҳудудларида соат 09:00дан 18:00гача электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. 

Таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Матбуот хизмати

  • 05.12.2019
  • 903