ALOQA UCHUN

ПОЙТАХТ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТАБИАТ ИНЖИҚЛИКЛАРИГА ҚАРАМАСДАН ЎЗ ФАОЛИЯТЛАРИНИ КУЧАЙТИРИЛГАН ТАРТИБДА ОЛИБ БОРМОҚДАЛАР

ПОЙТАХТ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТАБИАТ ИНЖИҚЛИКЛАРИГА ҚАРАМАСДАН ЎЗ ФАОЛИЯТЛАРИНИ КУЧАЙТИРИЛГАН ТАРТИБДА ОЛИБ БОРМОҚДАЛАР

Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини республикамиз ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво оқимига қарамай, барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари махсус тезкор ишчи-гуруҳи томонидан чора-тадбирлар асосида ишлар жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Айни вақтда, Олмазор тумани «Алон» МФЙ ҳудудида жойлашган 4199-сонли трансформатор подстанциясидан таъминланувчи 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски ёғоч устунлар олиб ташланиб, ўрнига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида барқарор электр энергиясини таъминлай оладиган янги СИП русумидаги кабель тармоқлари тортиб берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудлардаги турли қувватдаги трансформатор подстанцияларида режадагидек мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари, ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски ёғоч устунлар ўрнига янги темир-бетон таянчлар ҳамда ҳар қандай об-ҳаво шароитида барқарор  электр таъминотини таъминлай оладиган янги СИП русумидаги кабель тармоқлари тортиш ишлари бажарилмоқда.

Шунингдек, зўриқиб ишлаётган мавжуд электр энергиясини тақсимлаш, яъни трансформатор пунктлари юкламасини камайтириш, маҳаллалар, туманлардаги истеъмолчилар электр  таъминотини яхшилаш учун қуввати 6-10 кВ бўлган юқори кучланишли 61 тадан ортиқ трансформатор подстанциялари реконструкция ва модернизация қилиниб, маънан ҳамда жисмонан эскирган 0,4-6-10-35 кВли 506,4 км дан ортиқ кабель тармоқлари янгисига алмаштирилди.

Бундан ташқари, совуқ иқлим даврида электр тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда аварияли узилишларнинг олдини олиш, уларни қисқа вақт ичида бартараф қилиш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан барча туман электр таъминоти корхоналарида туну кун тезкор навбатчилик гуруҳлари ташкил этилиб, мазкур гуруҳлар зарур техник материаллари ва автотранспорт воситалари билан таъминланди.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 24.02.2021
  • 1227
Sayt xaritasi