ALOQA UCHUN

ЯШНОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА

ЯШНОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА

«Toshkent shahar ЕТК» AJ пойтахтимизнинг Яшнобод туманида юқори кучланишли кабель тармоқларида носозликлар юзага келганлиги сабабли таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилади.

Аниқланишича, туман ҳудудидаги фидер «Тин» ҳамда «Альфа» узатмаларидан таъминланувчи юқори кучланишли қуввати 6 кВ бўлган ер остидан ўтган кабель тармоқларидаги шикастланган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергия етказиб беришда режадан ташқари ўчишлар кузитилмоқда.

Хусусан, 27 январь куни «Бойсун», «Заркент» ҳамда «Жўрабек» МФЙларнинг  Алимкент-1, 2, 3, 4, 5, Сув бўйи, Тўрткўл, Авиасозлар 1-тор, Зангори,  Ҳовос, Ғиждувон, Бойсун,  М. Ашрафий, Хатирчи, Ош, Обишер, Олот кўчаларидаги аҳоли хонадонлари, Фарғона йўли, 95 а кўчасидаги кўп қаватли уйларда электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.

Айни вақтда, «Toshkent shahar ЕТК» AJнинг юқори кучланишли аварияларни тиклаш тезкор ишчи-бригада ходимлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 27.01.2021
  • 1558
Sayt xaritasi