ALOQA UCHUN

ЗАМОН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА

ЗАМОН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан иқтисодий самарадорликни ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини маҳаллийлаштириш мақсадида металл конструкциялар тайёрлаш цехи фаолияти йўлга қўйилган.

Мазкур цехда соҳада кенг фойдаланиладиган ускуналар, яъни ОГ-1, ОГ-2, М-1, М-3 ва бошқа турдаги темир қурилмалар тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтда иқтисодий самара билан ишламоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтган йиллар давомида “Навоий ҲЭТК” АЖ томонидан металл конструкция маҳсулотларини тайёрлаб бериш учун бошқа корхоналарга буюртма бериларди. Жорий йилда 2,6 млрд. сўм эвазига барпо этилган мазкур цех иш бошлагани катта маблағ иқтисод қилиниши ҳамда корхонада янги иш ўринлари яратилишига имкон беради.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, кейинги йилларда мамлакатимизда маҳаллийлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани натижасида республика электр энергетикаси ҳам замон талаблари асосида ривожланиб, пировардида иқтисодиётимиз ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 06.10.2020
  • 1474
Sayt xaritasi