Call-center: 1154

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ДАВРИ КЕЛДИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ДАВРИ КЕЛДИ

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПФ-5761-сонли Фармонига асосан 2019 йилнинг сентябрь ойидан Хоразм вилоятида замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш жараёнлари бошланган эди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида вилоятда 168 минг 281 та ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, юртимизда эълон қилинган карантин сабаб бу борадаги ишлар бир муддат тўхтаб турган эди. Ҳозирда ишлар яна жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, аввал Урганч шаҳрида замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича бошланган ишлар, айни кунларда барча туманларни бирдек қамраб олди. Биргина Янгиариқ туманининг ўзида ўтган давр мобайнида 14 022 та ҳисоблагич ўрнатилгани, ўз навбатида, 23 минг 158 та истеъмолчи (58 фоизи) янги турдаги ҳисоблагичга уланганидан далолат беради. Айни кунларда бошқа туманларда ҳам замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари авжида.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, истеъмолчиларга янги турдаги ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бепул ўрнатиб берилади.

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 17.09.2020
  • 163
Diqqat! Veb-sayt test holatida ishlamoqda.