ALOQA UCHUN

УЛУҒБЕК МУСТАФОЕВ: ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ МАСОФАВИЙ АМАЛГА ОШИРИШНИ ЧОРТОҚДАН БОШЛАШ КЕРАК

УЛУҒБЕК МУСТАФОЕВ: ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ МАСОФАВИЙ АМАЛГА ОШИРИШНИ ЧОРТОҚДАН БОШЛАШ КЕРАК

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев куз-қиш мавсумига тайёрларлик бўйича Наманганда амалга оширилган ишлар билан танишди.

Бошқарув раиси янгидан тўлиқ таъмирдан чиқарилган Чортоқ туман электр таъминоти корхонасига ташрифи чоғида бинода фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифати, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида рақамлаштириш, масофадан хизматлар кўрсатиш тизимини Чортоқ тумани мисолида яратиш бўйича кўрсатма берди.

Бундан ташқари электр энергиясини истеъмолчиларга сифатли етказиб бериш чоралари қай даражада олиб борилаётганлиги ўрганилди.

“Наманган ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 11.09.2020
  • 254