ALOQA UCHUN

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДАГИ САМАРАЛИ ИСЛОҲОТЛАР

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДАГИ САМАРАЛИ ИСЛОҲОТЛАР

Мамлакатимиз тараққиёти улкан бунёдкорлик ишларига асос бўлмоқда. Шаҳару қишлоқларда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратилиб, турмуш даражаси ошиб бормоқда.

«Андижон ҲЭТК» АЖ  тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан вилоятнинг барча ҳудудларида электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Пахтаобод туманидаги “Қайр” МФЙга 1,5 км узунликдаги 10/0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоқлари, 30 дона янги темир-бетон таянч ўрнатиш ишларини амалга ошириш  режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу борадаги ишлар изчил олиб борилмоқда. Бундан ташқари юклама билан ишлаётган  207-сонли трансформатор пунктига қўшимча қувватга эга, яъни   100 кВАли трансформатор  ўрнатилди.

Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси энергетиклари томонидан эса "Наврўз" МФЙ ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи  0,4 кВли паст кучланишли, 240-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоғида авария ҳолатига келиб қолган таянчларни монтаж-демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги юксалиши электр энергетика соҳасининг барқарор ривожига боғлиқ. Шу боис тизимда реконструкция ва модернизация ишлари, қолаверса соҳага замонавий технологияларни жалб этиш, электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу маънода, Андижон Эски шаҳар электр таъминоти корхонаси устачилик бўлими ишчи-ходимлари томонидан  "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида жойлашган  Н/С 4 Ф.Хосил ТП-21А янги замонавий СИП кабель тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, "Жалабек" МФЙ ҳудудида  янги трансформаторни ишга тушириш учун 6 кВли ҳаво тармоқлари қурилиб,  5 дона 11 метрлик темир-бетон таянч ўрнатилди.

Бундан ташқари,   Ал-Бухорий МФЙ ҳудудида жойлашган 400-сонли трансформатордан чиқувчи  0,4 кВли ҳаво тармоғида  реконструкция ишлари олиб борилиб,  17 дона темир-бетон таянч ўрнатилди ҳамда  900 метр узунликда СИП кабеллари тортилди.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 26.08.2020
  • 1434