Call-center: 1154

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ БАРҚАРОРЛИГИ ВА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ БАРҚАРОРЛИГИ ВА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ишчилари томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Вилоятда аҳолиси сони энг кўп бўлган Хатирчи туманида жорий йилда 128 км ҳаво электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш, 49 дона трансформатор пункти ўрнатиш ва мингга яқин яроқсиз симёғоч таянчларни алмаштириш режалаштирилган. Мазкур ишлар доирасида ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида “Олмазор” маҳалласида 5 дона трансформатор пункти ўрнатилди ва 10,4 км электр узатиш тармоқлари янгиланди. “Буғирдоқ” қишлоғида яшовчи аҳоли учун сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида 5,5 километр ҳаво электр узатиш тармоқлари қуриш, 2 та трансформатор пункти ўрнатиш ва эски симёғочларни алмаштириш бўйича ишлар давом этмоқда.

“Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида ҳам вилоятда қатор амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан,  2 896 нафар аҳоли истиқомат қилувчи “Кунжактепа” қишлоғида 8,5 км – 0,4 кВли ва 3,2 км 10 кВли электр узатиш тармоқлари янгиланиши ҳамда 2 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ишлари бажарилиши белгиланган бўлиб, бу борадаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Вилоят миқёсида юқоридаги дастур асосида бажарилаётган юмушларни таҳлил қиладиган бўлсак, чекка-чекка қишлоқ ва овулларда йиллар мобайнида йиғилиб қолган турли маиший муаммоларга самарали ечим топилаётганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь куни қабул қилинган «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Хатирчи туманида ташкил этилаётган кичик эркин иқтисодий зонасини мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/10 кВ кучланишли нимстанция қуриш ишлари бажарилмоқда. Унда 2 км 110 кВли тармоқ қурилиб, қуввати 16 мВАга тенг 2 та 110/10 кВ бўлган трансформаторларни ўрнатиш ишларига  тайёргарлик бошлаб юборилган.

Умуман олганда, навоийлик соҳа заҳматкашлари мамлакатимизда иқтисодий ўсиш барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишда давом этаверадилар.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 10.08.2020
  • 143
Diqqat! Veb-sayt test holatida ishlamoqda.