ALOQA UCHUN

“НАМАНГАН ҲЭТК” АЖ: СИЗ БИЗГА ЯҚИН КЎМАКЧИСИЗ!

“НАМАНГАН ҲЭТК” АЖ: СИЗ БИЗГА ЯҚИН КЎМАКЧИСИЗ!


   Жамиятда кечаётган воқеликка тўғри ва холис фикр билдирувчи касб эгалари, ҳеч шубҳасиз, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳисобланади. Улар халқнинг қувончу ташвиши, ўй-фикрларини мутасаддиларга етказишда кўприк вазифасини бажаришади. 
 Кеча «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ биносида соҳада олиб борилаётган ва 2020 йил ўтган даври бўйича брифинг ўтказилди. Унда жамият бош директори Жаҳонгир Риззаев  ҳисоботи тингланди.


Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида вилоятимиздаги барча турдаги истеъмолчиларга жами 1,5 млрд. кВт соат ёки 576,0 млрд. сўмлик электр энергияси етказиб берилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 196,4 млн. кВт соат  кўпроқ электр энергияси етказилган. Шунингдек, 5200 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 230,4 км. электр узатиш тармоқлари ва 69 дона трансформатор пунктлари модернизация қилинда ҳамда янги қурилди.
    Жумладан, карантин даврида соҳа вакиллари модернизация ва янгилаш ишларини тўхтатмаган ҳолда жадаллик билан амалга оширдилар. Айнан пандемия шароитида 472,3 км. 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 265 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 138 км. электр узатиш тармоқлари ва 45 дона трансформатор пунктлари модернизация қилинда ҳамда янги қурилди.

    Брифингдан сўнг журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. Сўнгра бир гуруҳ фаол ОАВ ва ижтимоий тармоқ вакилларини 27 июнь - Матбуот ва  оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қизғин табриклаб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.  
      Тадбир якунида жамият бош директори Ж.Риззаев ОАВ вакиллари амалий кўмакчи саналишини, журналист ва блогерлар билан доимо ҳамкорлик қилиш, уларнинг таклифларини, холис танқидий фикрларини инобатга олиш фақат яхши натижага омил эканлигини алоҳида таъкидлади.

 

“Наманган ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати

  • 30.06.2020
  • 1915
Sayt xaritasi