ALOQA UCHUN

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА РЎЙ БЕРГАН ТЕХНОГЕН ФОЖЕАНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТГАН ЭНЕРГЕТИКЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА РЎЙ БЕРГАН ТЕХНОГЕН ФОЖЕАНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТГАН ЭНЕРГЕТИКЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Хабар берганимиздек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрилаётган тезкор чоралар натижасида тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги бир қатор жиддий зарар кўрган маҳаллалар ҳудудларида электр энергиясида вужудга келган узилишлар тикланмоқда.

Техноген офатни тез кунларда бартараф этиш, зарар кўрган аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда янги қурилаётган турар жойларни электр  энергияси билан таъминлаш ишларига республиканинг барча электр тармоқлари корхоналарининг малакали мутахассислари ва ишчи-ходимлари жалб этилган.

Хусусан, 60 та таъмирлаш бригадасидан 400 га яқин малакали соҳа ходими, 40 та махсус ва 60 та хизмат автомашинаси ёрдамида ҳозиргача 3 та нимстанция, 100 та трансформатор пункти ва 316,59 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари, 5756 та электр устуни ўрнатиш ишлари якунланди.

Бугун сирдарёлик ҳамкасбларига кўмакка келган барча ҳудудий электр тармоқлари ишчи-ходимларига талафот оқибатларини бартараф этишда фидокорона меҳнати ҳамда жонбозлик кўрсатгани учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.

Маълумот ўрнида, сув тошқини натижасида талафот кўрган 12 та аҳоли пунктининг барчаси тўлиқ барқарор электр энергияси билан таъминланди.

Электр тармоқларини тиклаш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизмати.

  • 21.05.2020
  • 1255
Sayt xaritasi