ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ: СИРДАРЁНИНГ ТАЛАФОТ КЎРГАН ҲУДУДЛАРИДАГИ 10 200 ДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚҚА ҚАЙТА УЛАНДИ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ: СИРДАРЁНИНГ ТАЛАФОТ КЎРГАН ҲУДУДЛАРИДАГИ 10 200 ДАН ОРТИҚ  ИСТЕЪМОЛЧИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚҚА ҚАЙТА УЛАНДИ

Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборидаги авария оқибатларини бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда. Ишчи-ходимлар жалб этилган махсус техникалар ёрдамида шикастланган электр тармоқларини реконструкция қилиш, яроқсиз ҳолга келганларини алмаштириш бўйича фаолиятни узлуксиз давом эттирмоқдалар.

Хусусан, Оқолтин туманининг табиий офат натижасида талафот етган “Шодлик” МФЙ аҳолисини электр энергияси билан таъминловчи 10 кВли “Истиқлол” ҳаво тармоғини текшириш ва зарар кўрган электр жиҳозларини янгилаш бўйича ишлар олиб борилди. Айни пайтда туман электр тармоқлари ходимлари томонидан сув босиш натижасида яроқсиз ҳолга келган “А.Таиров” нимстанциясида тозалаш ҳамда яроқсиз электр ускуналарини текшириш ишлари амалга оширилмоқда.

Мирзаобод туманидаги “Дўнгариқ”, “Янгийўл” МФЙлари ҳудудидаги хонадонлар ҳам офат натижасида электр энергиясидан узилиб қолган эди. Туман  электр таъминоти корхонаси малакали мутахассислари саъй-ҳаракати билан 4 та трансформатор пункти таъмирланди. Шунингдек, “Ҳақиқат” МФЙ аҳолисини қайта электр энергиясига улаш мақсадида 35/10 ПС Тошкент 10 кВли “Дўнгариқ” ҳаво тармоғига қўшимча 1,8 км узунликдаги ҳаво тармоғи монтаж қилинди. Натижада мазкур маҳалла аҳолиси тўлиқ электр энергиясига қайта уланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида шу кунгача 10 200 дан ортиқ истеъмолчининг тармоққа қайта уланиши таъминланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 07.05.2020
  • 1986
Sayt xaritasi