ALOQA UCHUN

ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДАН ЧАРЧАМАЙМИЗ

ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДАН ЧАРЧАМАЙМИЗ

Бугунги кунда юртимизда коронавирус инфекциясини кишилар ўртасида тарқалиб кетишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида фуқароларимизнинг ўз уйларида қолишлари сўралмоқда. Қатор ташкилот ва муассасалар масофавий ишлаш тизимига ўтказилди. Бунинг учун эса, албатта, сифатли ва узлуксиз электр энергияси зурур.

Бугун энергетикларимиз зиммасига жуда катта масъулият юкланган. Юзага келган аварияли узилишларни имкон қадар қисқа вақт ичида хавфсиз ва сифатли баратаф этиш, шундай ҳолатлар вужудга келмаслигининг ўз вақтида олдини олиш, бир сўз билан айтганда, туну кун меҳнат қилиш орқали электр энергиясини сифатли ва узлуксиз етказиб бериш шулар жумаласидан.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Ёзёвон туман электр таъминоти корхонаси томонидан, бугунги кундаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, фаолият ташкил этилган. Хусусан, барча ишлар аввалида ходимларнинг хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ риоя этиши билан бирга шахсий гигиена қоидаларига ҳам эътиборли бўлишлари тушунтириб ўтилмоқда. Ходимларнинг махсус ҳимоя кийимлари билан аварияли узилишларни бартараф этишлари мақсадга мувофиқ бўлмоқда.

Шундай синовли кунларда ўз ишига виждонан ёндашган барча энергетикларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Халқимизга хизмат қилишдан чарчаманг!

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 08.04.2020
  • 1462
Sayt xaritasi