ALOQA UCHUN

“НАВОИЙ ҲЭТК” АЖ ХОДИМЛАРИ УМУММИЛЛИЙ АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ

“НАВОИЙ ҲЭТК” АЖ ХОДИМЛАРИ УМУММИЛЛИЙ АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ

Бугун вилоятда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир миллион дарахт” шиори остидаги акцияга старт берилди.

Навоий шаҳридаги “Ёшлик” маҳалласида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Навоий шаҳридаги давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, талаба-ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этгани каби “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, «Бир миллион дарахт» акциясининг мақсади иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда оммавий бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳитни яратиш, Ўзбекистоннинг наботот оламини сақлаш, тиклаш ҳамда кўпайтириш муаммоларига жамоатчиликнинг эътиборини қаратишдир. Акцияни йилига икки марта — кузда (октябрь — декабрь) ва баҳорда (февралдан апрелга қадар) ўтказиш режалаштирилган.

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

  • 20.02.2020
  • 3373
Sayt xaritasi