ALOQA UCHUN

РИШТОН ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

РИШТОН ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Фарғона вилоятининг барча туман, шаҳарларида истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Риштон туманида ҳам.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2019 йил давомида туман ҳудудидаги 41,9 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 26 дона турли қувватдаги трансформатор пунки мукаммал таъмирланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ  4,7 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 7 дона турли қувватдаги трансформатор пункти реконструкция қилиш ва янги қурилиш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, ўтган йил давомида “Обод қишлоқ” дастури бўйича 6,3 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 2 дона турли қувватдаги трансформатор пункти реконструкция қилиш ва янги қуриш ишлари амалга оширилиши натижасида ҳудуддаги 140 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти ҳамда 3200 дан ортиқ аҳоли истеъмолчининг электр таъминоти яхшиланди.

Жорий йилга белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, хусусан, Риштон туманининг 43 та МФЙда жами 22 дона турли қувватдаги трансформатор пункти ҳамда 54,8 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш ва янги қуриш ишлари режалаштирилган.

Бундан ташқари мукаммал ва жорий таъмирлаш режаларига асосан, жами туман бўйича 136 донадан ортиқ турли қувватдаги трансформатор пунктида мукаммал ва жорий таъмирлаш, 340,4 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини модернизация ишлари кўзда тутилган.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 12.02.2020
  • 3258