ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖИДА

ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги “Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари” тўғрисидаги 415-сонли қарорига асосан, Самарқанд шаҳрининг Гулобод, Афросиёб, Амир Темур, У. Журақулова, “Ўзбектракт”, Рудакий ва Ибн Сино кўчаларида 6-10 кВли электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш, Садриддин Айний, “Панджекент” кўчаларида янги 35 кВли электр узатиш тармоқлари модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Самарқанд тумани Конигил масканидаги эшкак эшиш кўли ҳудудида барпо этилаётган “Туризм маркази” атрофидаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинмоқда.

220/110/35/10/6 кВли Чўпон ота подстанциясидан чиқувчи 110 кВли “Л-Чупон-Ота” ҳаво электр узатиш тармоқларини “Туризм маркази”га ўтиш учун қурилаётган кўприкдан баландроққа кўтариш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, баландлиги 32 метрли           2 дона “У-110-1+14” темир таянчи ўрнатилмоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” матбуот хизмати.

  • 10.02.2020
  • 1388
Sayt xaritasi