ALOQA UCHUN

НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ МУНОСАБАТИ БИЛАН НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ

 “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг қўйидаги ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

13 январь, душанба:

- Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Ойдинкўл” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган шахрининг “Гулпора”, “Шаршара”, “Сумалак”, “Маданий”, “Маданий-Маориф” ва “Янги қурилиш” МФЙлари ҳудудларида;

- Уйчи туманидаги 110/35/10 кВли “Охунбобоев” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Уйчи  туманининг “Кесканёр”, “Янги Ҳаёт”, “Бирлашган”, “Қашқар”, “Эзгулик”, “Қаҳрамон”, “Мустақиллик” ва “Хизробод” МФЙлар ҳудудларида;

- Учқўрғон туманидаги 35/6 кВли “Сохил” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Учқўрғон туманининг “Кўприкбоши”, “Фарғона”, “Маданият”, “Туркистон” ва “Ўрдабоғ” МФЙлар ҳудудларида;

- Поп туманидаги 35/10 кВли “Пунгон” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Поп туманининг “Соҳибкор” ва “Наврўз” МФЙлар ҳудудларида;

14 январь, сешанба:

- Поп туманидаги 110/35/10 кВли “Поп”  нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Поп туманининг “Хўжаобод”, “Ором”, “Янгитўда” ва “Обиҳаёт” МФЙлар ҳудудларида;

- Учқўрғон туманидаги 35/6 кВли “Сохил” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Учқўрғон туманининг “Кўприкбоши”, “Фарғона”, “Маданият”, “Туркистон” ва “Ўрдабоғ” МФЙлар ҳудудларида;

- Косонсой туманидаги 110/35/10 кВли “Гурмирон” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “Хонқўрғон”, “Чак”, “Булоқбоши”, “Боғ”, “Сойбўйи”, “Гузар” ва “Равот” МФЙлар ҳудудларида;

15 январь, чоршанба:

- Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Ахсикент” ва 110/10 кВли “Оромгоҳ” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган шаҳрининг “Машраб”, “Фурқат”, “Оромгоҳ”, “Тинчлик”, “Меҳнатобод”, “Ёшлик” ва “Мустақилликнинг 5 йиллиги” МФЙлари ҳудудларида;

- Учқўрғон туманидаги 35/6 кВли “Сохил” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Учқўрғон туманининг “Кўприкбоши” ва “Саноат” МФЙ ҳудудларида;

- Наманган туманидаги 110/35/10 кВли “Тошбулоқ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган туманининг “Қоратепа”, “Нуртепа”, “Паст Қиёт”, “Ибрат”, “Хўжақишлоқ”, “Кичик Қурама”, “Муллакудинг”, “Миришкор”, “Фаровон”, “Чорбоғ” ва “Катта Тошбулоқ” МФЙлар ҳудудларида;

- Косонсой туманидаги 35 кВли “Сигма” ҳаво электр узатиш тармоғида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “Хонқўрғон”, “Чак”, “Булоқбоши”, “Боғ”, “Сойбўйи”, “Гузар” ва “Равот” МФЙлар ҳудудларида.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таъмирлаш ишлари муносабати билан истеъмолчиларга етказилаётган ноқулайлик учун узр сўрайди.

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.

  • 13.01.2020
  • 1740