ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташаббуси билан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда тизим таркибидаги барча вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг матбуот котиблари учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари матбуот котиблари ролини ошириш” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамият томонидан барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида алоҳида матбуот котиби штат бирлиги очилиб, унга  малакали мутахассислар жалб этилганини таъкидлаб ўтиш керак.

Бугунги ўқув семинарда лавозимга тайинланган матбуот котибларининг ташкилотчилик қобилияти, шунингдек, ижтимоий тармоқлар, ташкилотнинг расмий веб-сайти ва бошқа ахборот ресурслари орқали ахборот тарқатишнинг замонавий усуллари малакали мутахассислар томонидан атрофлича тушунтирилди. Шу билан бирга, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш тўғрисида зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, семинар давомида мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида жамият томонидан олиб борилаётган тизимли ишлардан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш воситалари амалий машғулотлар орқали тушунтирилди.

Ўқув-семинарнинг иккинчи кунида босма оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фаолиятига алоқадор матнли, фото ва видеоматериаллардан фойдаланиш каби йўналишларда машғулотлар олиб борилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” Матбуот хизмат

  • 01.11.2019
  • 3231
Sayt xaritasi